Жамият
Сўнгги йилларда Фарғонада ИТ хизматлари 4 карра ўсди, экспорт 23 миллион доллардан ошди. Бу ҳақда Президент бошчилигида ўтказилаётган Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ёғилишда қайд этилди.
Бу йил Фарғона шаҳрида жами майдони 30 минг квадрат метр бўлган ИТ-Парк ишга туширилди. Яқинда Қувадаги 1-сонли техникумда «ИТ-кластери» фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур кластерда йилига 100 нафар ёшлар дастурлаш, робототехника, график дизайн ва хорижий тилга ўқитилади.
Мутасаддиларга янги ўқув йилидан Қува тажрибаси асосида яна 16 та туманда 1 тадан техникумда бундай кадрлар тайёрлашни бошлаш топширилди.
Фарғона шаҳрида ИТ-Парк университети, Марғилонда ИНҲА университетининг филиали очилиб, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва дастурий муҳандислик йўналишларида йилига 1 минг нафар талабани ўқитиш йўлга қўйилиши белгиланди.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77923
Жамият
56832
Жамият
56056
Жамият
51111
Жамият
//
Изоҳ йўқ