Жамият
Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда Фарғона вилояти давлат идоралари, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида замонавий технология, рақамли ечимлар ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш бўйича намуна бўлиши кераклиги таъкидланди.
«Беш миллион сунъий интеллект етакчиси» дастури бўйича сертификат олган энг кўп ёшлар Фарғонага тўғри келади.
«Мана шундай ёшларимиз буюк аждодимиз Ал-Фарғоний бобомизнинг муносиб давомчилари бўлади деб ишонаман», – деди Президент.
Вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари, 19 та туман ҳокими бундай иқтидорли ёшларни ёнига олиб, давлат идораларидаги ҳар бир хизматни, ҳар бир жараённи рақамлаштириб, аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиши зарурлиги қайд этилди.
Маҳаллаларнинг устунликларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиб, иш ўрни, қўшилган қиймат, аҳоли даромадини кўпайтирадиган лойиҳалар ишлаб чиқилса, стартап клуб ташкил қилиниб, янги креатив ғоялар ҳаётга тезроқ жорий этилса, вилоят иқтисодиётида «катта сакраш», одамлар ҳаётида туб бурилиш бўлиши таъкидланди.
Масалан, Ёзёвон тумани саноат бўйича вилоятда 18-ўринда, экспорт ва сервисда 17-, қишлоқ хўжалигида 15-ўринда турибди. Бу йил туманга тадбиркорлик инфратузилмаси учун буджетдан 30 миллиард сўм берилмоқда, биринчи чоракда туманда яна 5,5 миллиард сўм қўшимча маблағ қолди.
Ёзёвондаги имкониятлар сунъий интеллект ёрдамида ўрганилганда водий марказида жойлашган, хомашё ресурси чекланган мазкур туманда асосий эътиборни логистикага қаратиш кераклиги маълум бўлди. А-373 магистраль йўлнинг Ёзёвондан ўтган 35 километр қисмидан кунига 30 минг транспорт қатнайди. Туманда логистика марказлари ва йирик омборлар кўпайса, йўл бўйида меҳмонхона, ёқилғи шохобчаси ва овқатланиш жойларига талаб 2 карра ошади.
Туман ҳокимига логистикани туманнинг «драйвери»га айлантириш орқали сервис, саноат ва қишлоқ хўжалигини ҳам ривожлантириш, туман иқтисодиётидаги айланмани яна 1 триллион сўмга ошириш топширилди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ