Маданият
Хиванинг “Ичан-Қалъа” мажмуасида “Лазги” III халқаро рақс фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фестивал иштирокчиларига байрам табриги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан расман ўқиб эшиттирди.
.jpeg)
Сиз, азизларни Жайҳун соҳилида, Шарқ гавҳари бўлмиш кўҳна Хива шаҳрида ўтказилаётган мусиқа ва санъат байрами – “Лазги” III халқаро рақс фестивалининг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Фурсатдан фойдаланиб, YUNESKO, ТУРКСОЙ каби нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларига, хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларига, таниқли санъат арбоблари, олим ва мутахассисларга, барча иштирокчиларга ўзимнинг чуқур ҳурматимни изҳор этаман.
.jpeg)
Ушбу анжуманга мезбонлик қилаётган қадимий ва бетакрор Хоразм аҳлини алоҳида қутлаб, эзгу тилакларимни билдираман”, дейилади табрикда.
Президент табригида сўнгги йилларда санъат ва маданият ривожига берилаётган устувор аҳамият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
“Хусусан, миллий рақс санъатини юксалтириш, соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хореография соҳасида замонавий таълим тизими йўлга қўйилгани, машҳур “Баҳор” ансамбли фаолияти қайта тиклангани, “Лазги” ансамбли ва бошқа ижодий жамоалар қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаш лозим”, дейилади унда.
.jpeg)
Шундан сўнг фестивалнинг тантанали очилиш маросимига бағишланган концерт дастури намойиш этилди.
.jpeg)
Эслатиб ўтамиз, фестивал доирасида халқаро рақс танлови, илмий-амалий конфренция, “Этномаданият форуми – Марказий Осиё ва Россия халқлари маданияти, санъати ва ижодиёти форуми бўлиб ўтмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ