Қурбон ҳайитида ходимлар неча кун дам олади ва байрам қандай нишонланади? Президент тегишли қарорни имзолади

Сақлаш
01:58 / 20.06.2023 1221 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида“ги  қарорни имзолади.

 

Қарорга келтирилишича, жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, юртимизда 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

 

Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида«ги ПФ-270-сон Фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

 

Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//