Сиёсат
Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Маълум қилинишича, 16 июнь куни Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон Респуликаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда “Газпром” ОАЖ Бошқаруви Раиси Алексей Миллер имзолади.
Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.
Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2022 йилнинг ноябрь охирида Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон иштирокида “уч томонлама газ иттифоқи”ни яратиш масаласини муҳокама қилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ