Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга унинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан табрик йўллади

Сақлаш
20:42 / 15.06.2023 937 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга унинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан табрик йўллади.

 

“Сизнинг бевосита раҳбарлигингизда дўст Хитой халқи сўнгги йилларда улкан ютуқ ва оламшумул муваффақиятларга эришиб келмоқда. Аҳолини камбағалликдан чиқариш, қашшоқликка барҳам бериш, ўртача фаровон жамият қуриш жараёнларини якунига етказишга қаратилган кенг миқёсдаги ислоҳотлар самарали амалга оширилмоқда.

 

 

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Сизнинг шахсан эътиборингиз туфайли Ўзбекистон - Хитой муносабатлари ҳар томонлама мустаҳкамланиб, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиб бормоқда.

 

Яқинда Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифим якунлари ҳамда Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити доирасидаги сермазмун музокараларимиз натижалари ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз”, - дейилади, жумладан, давлатимиз раҳбарининг мактубида.

 

Президентимиз Си Цзинпинни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, ғоятда масъулиятли ва шарафли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Хитой халқига эса бардавом тинчлик-омонлик, файзу барака ва фаровонлик тилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//