2030 йилга қадар йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришамиз – Шавкат Мирзиёев

Сақлаш
14:17 / 15.06.2023 962 0

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда автомобилсозликка оид маълумотлар билан ўртоқлашди ва қуйидаги фикрларни билдирди:

 

“Бир рақамга эътибор қилинг: Асака туманидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари республиканинг 9 та вилояти саноатидан юқори.

 

Биз автомобилсозлик саноатини янада ривожлантириш учун қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция киритамиз. Бу орқали келгуси икки йилда автомобиль ишлаб чиқаришни ҳозирги 300 минг донадан 500 минг донага олиб чиқамиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шавкат Мирзиёев 2030 йилга қадар йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришилишини айтди.

 

“Шунингдек, Асакада 13 та корхона иштирокида йирик машинасозлик кластери ташкил этилмоқда”, – деди номзод.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//