Сиёсат
Президент сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ва ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.
Қайд этилишича, сайлов участкаларида жисмоний имконияти чекланган шахслар учун овоз бериш кабиналари жойлаштирилади, шунингдек, заруратга кўра кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар учун оптик лупалар ҳамда ёриткичлар қўйилади.
Шунингдек, эҳтиёждан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган овоз берувчи фуқаролар гавжум яшайдиган ҳудудларда, уларнинг сайлов участкаларига келиб кетишлари учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ