Сиёсат
Марказий сайлов коммисиясининг хабар беришича, бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.
Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Улуғбек Қосимов 2022 йил декабрда лавозимидан озод этилган Тўра Боболовнинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими бўлиб келмоқда.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77827
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ