Сиёсат
Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб, ОТМда ўқиётган хотин-қизлар учун ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади.
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда агротехнологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институти очилади.
“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, — деб таъкидлади номзод.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77827
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ