Маданият
“Маърифат” тарғиботчиларининг Навоийга сафари давом этмоқда. Улар “Ёшлар ойлиги” доирасида вилоят бўйлаб турли маърифий тадбирлар ташкил этишмоқда.
Хусусан, Ғозғон шаҳрида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Маърифат соати” бўлиб ўтди. Унда тадқиқотчи Ойгул Кажанова тадбир давомида ёшларга тарихни унутмасликни таъкидлади.
“Яхши таълим олиш учун 3 нарса керак. Булар яхши шароит, яхши устоз ва яхши шогирддир.
Бизда шароитлар етарлича. Дейлик, қизларимизга магистратура учун берилган имтиёз ёки “Мард ўғлон” ва “Зулфия” каби мукофотлар ҳам таълим олишда енгилликлар ҳамда имкониятлар беради.
Яхши устозлар ҳам йўқ эмас, талайгина. Билим оламан деб борадиган ҳеч бир ёшни кўксидан итаришмайди, олдига олади. Бироқ яхши шогирдларчи?! Афсуски аксарият ёшларимиз тарих, она тили ва адабиёт каби фанларни бутунлай четга суриб қўйишмоқда. Тарихни унутиш, миллий қадриятлар, анъаналар ва санъатнинг унутилишига сабаб бўлади. Балки шу боис устоз-шогирд анъаналари ҳам секин-асталик билан йўқолиб бораётгандир.
Муаммога ечим эса китобхонликка бориб тақалади. Мисол учун, ҳар бир уй 50-100 та китобдан ташкил топган кутубхона бўлса эди. Уларни мутолаа қилсак, миллат тарихи унутилмайди. Ахир бир нафар китоб ўқиган бола 10 нафар телефонда турли ўйинларга муккасидан кетган болани бошқаради, бошқара олади”, деди у.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ