Сиёсат
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида Канада ва Панама билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда 5 ноябрь куни Ўзбекистон томонининг бош музокарачиси, президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўз LinkedInʼдаги саҳифасида маълум қилди.
«Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳнинг 11-мажлиси доирасида Ўзбекистон Канада ва Панама билан бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни муваффақиятли имзолади», – дейилади хабарда.
.jpg)
Урунов Канада ва Панама делегацияларига Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни, шунингдек икки томонлама музокаралардаги конструктив ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирган.
Махсус вакил таъкидлашича, ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш учун яна учта мамлакат билан келишувга эришиш керак.
Сиёсат
Жамият
Иқтисод
Илм-фан
Сиёсат
77786
Жамият
56738
Жамият
55962
Жамият
51028
Жамият
//
Изоҳ йўқ