Жамият
Ҳукуматнинг 691-сон (04.11.2025) қарори билан қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини жадаллаштиришга қаратилган 2025–2026 йиллар учун дастур тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, хотирани асраш ва маънавий меросни оммалаштириш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
ҳар йили октябрнинг 1-ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини ўтказиб бориш;
ҳар йилги октябрь ойида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган республика илмий-амалий конференциялари ташкил этиш;
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятини янада такомиллаштириш.
Шунингдек, қарор доирасида ўқувчи ёшлар ва талабалар иштироки билан қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда «Юрт ва миллат фидоийлари ёддан чиқмаслар» мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
78198
Жамият
56943
Жамият
56199
Жамият
51241
Жамият
//
Изоҳ йўқ