Маданият
ЮНEСКОнинг Самарқанддаги 43-сессия доирасида «Туркий халқлар фольклори кўп жилдлиги» тўпламининг илк жилди тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фанлар Академияси хабар қилди. Ушбу тўплам Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Туркий маданияти ва мероси фонди томонидан чоп этилмоқда.
«Туркий халқлар фольклори кўп жилдлиги»нинг дастлабки жилдидан озарбайжон, қозоқ, қирғиз, турк ва ўзбек халқларининг энг ёрқин қаҳрамонлик достонлари, жумладан «Китаби-Дада Қўрқуд», «Гўрўғли», «Алпомиш», «Қобиланди ботир», «Қамбар ботир», «Эдигей», «Эр Сайин», «Эр Тарғин», «Қримнинг қирқ ботири», «Манас», «Рустамхон», «Муродхон» каби достонлар жой олган.
.jpg)
Маълумки, туркий халқларнинг қаҳрамонлик достонлари шунчаки бадиий сўз санъати намунасигина эмас, балки туркий халқлар ҳаёти акс этган тарихдир.
«Дастлабки жилддан ўрин олган «Алпомиш», «Рустамхон» ва «Муродхон» каби достонлар олис замонлардан то бугунги кунгача бахшиларимиз томонидан севиб куйланиб келмоқда. Бу достонлар намуналарини ижро этувчи бахшиларимизнинг санъати ЮНEСКОнинг номоддий маданий мерос репрезентатив рўйхатидан жой олгани янада қувонарлидир. Туркий халқлар фольклорининг кейинги жилдларида фольклорнинг барча жанрларига ўрин берилиши кўзда тутилган. Бу намуналар энг сара, энг мукаммал намуналар эканлиги билан алоҳида аҳамиятга эга», дейилади хабарда.
Лойиҳа туркий дунёнинг энг етакчи фольклоршунос олимлари ва соҳа мутахассислари томонидан нашрга тайёрланган.
Сиёсат
Маданият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77350
Жамият
56489
Жамият
55691
Жамият
50741
Жамият
//
Изоҳ йўқ