Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, «ТуронБанк» АТБ, Транспорт вазирлиги ва Тошкент метрополитени ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Алишер Навоий ва Пахтакор метро бекатларининг ўтиш қисмига китоб жавонлари ўрнатилди.
Энг сара асарлар, шахсий ривожланишга хизмат қилувчи адабиётлар, шеърий тўпламлар, замонавий қўлланмалар билан бойитилган бу мутолаа бекати йўловчилар учун ноёб ва қулай имкониятдир. Ўқувчилар бекатдан-бекатгача китобларни ўқиши ва уларни Мутолаа лойиҳасидан буюртма қилиши мумкин бўлади.
.jpg)
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид сўзга чиқиб, янги лойиҳа ёшларнинг китобга бўлган қизиқишига туртки бўлишини таъкидлади.
.jpg)
Келгусида бундай китоб жавонлари бошқа бекатларга ҳам ўрнатилади.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78273
Жамият
56983
Жамият
56243
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ