Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.
Италия шимолида жойлашган Ломбардия мамлакатнинг аҳоли сони ва майдони бўйича энг йирик ҳамда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Вилоят республика ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини таъминлайди ва бу кўрсаткич бўйича Европа Иттифоқида бешинчи ўринни эгаллайди.
Учрашувда савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўтган йилда Ўзбекистон ҳудудларининг Ломбардия билан товар айирбошлаш ҳажми 83 фоизга ошди. Апрель ойида Милан ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди.
Ҳудуднинг Pietro Fiorentini, Terranova, Danieli, Fin. Opera каби етакчи компаниялари билан мустаҳкам шериклик алоқалари йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Президенти қўшма савдо ва инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш, Италиянинг илғор технология ва билимларини Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига янада кенг жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Ломбардия билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш, Самарқандда қўшма инвестиция форумини ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини илгари суриш учун қулай шароитлар яратиш, тиббиётда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, инновацияларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан Маданият кунларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Губернатор Ломбардия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳа ва ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ