Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италияда расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Рим шаҳридаги расмий тадбирларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кижи саройида Италия Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказди.
Музокараларда икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди.
Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди. Ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия Республикаси маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77668
Жамият
56688
Жамият
55908
Жамият
50961
Жамият
//
Изоҳ йўқ