Абитуриент ОТМга ҳужжат топшириш учун неча пул тўлайди?

Сақлаш
22:06 / 07.06.2023 1289 0

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари “Абитуриент” кўрсатувида кириш имтиҳонларига оид саволларга жавоб берди.

 

“Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов қилишади. Май ойидан БҲМ миқдори 330 минг сўм этиб белгиланган ва абитуриентлар бунинг ярмини – 165 минг сўм миқдорида тўлов қилади”, — деб маълумот берди агентлик ходими Жамшидбек Одилов.

 

Қайд этилишича, ҳамма абитуриентлар ҳам тестда қатнашиш учун тўлов қилмайди. Хусусан:

 

ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
ногиронлиги бўлган шахслар;
меҳрибонлик уйлари болалари;
болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
“Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.

 

Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун қабул 10 июлда якунланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//