Сиёсат
6 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида “Ширин“ массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.
Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади. Йирик бизнес ва савдо мажмуалари иқтисодиёт ривожига, иш ўринлари кўпайишига қўшимча импульс беради. Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар, инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади.
Давлатимиз раҳбари лойиҳани илғор шаҳарсозлик тажрибаси асосида такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77668
Жамият
56688
Жамият
55908
Жамият
50961
Жамият
//
Изоҳ йўқ