Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанддаги Конгресс маркази боғида биргаликда дарахт экди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон-Қатар саммити якунида дарахт экиш маросими бўлиб ўтган.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанддаги Конгресс маркази боғида биргаликда дарахт эккан.
“Бу Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошлангани ва етакчиларнинг халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлаш йўлидаги қатъий интилиши рамзидир”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июнь куни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бугун, 6 июнь куни икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди ҳамда 15 та икки томонлама шартномалар имзоланди.


Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56723
Жамият
55945
Жамият
51006
Жамият
//
Изоҳ йўқ