Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий қилинди

Сақлаш
15:39 / 06.06.2023 1001 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди. Бу Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.

 

Ҳужжатга кўра, 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Жаҳон савдо ташкилоти қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

 

Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди. Бунинг учун илгари мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан қўшимча 5 штат бирлиги ажратилади.

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тузилмасида махсус департамент ҳамда яна 20 та вазирлик ва идоралар жорий штатлари доирасида тегишли бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилади.

 

А.Урунов Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимига ҳамда Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

 

ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//