Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Шерзод Миржалилович Рабиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, адлия вазирининг собиқ ўринбосарлари Актам Муҳаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилган.
Маълумот учун, Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
У 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ