Сиёсат
Мансурбек Оллоёров Ўзбекистон президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Президент администрациясида Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, агентлик очилиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни ўз сайловолди дастури юзасидан сўзлаган нутқида эълон қилганди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳозирда 6 та вазирликда (камбағаллик, соғлиқни сақлаш, мактаб таълими, молия, ички ишлар, олий таълим) тарқоқ бўлган ижтимоий хизматларни бирлаштиради.
“Янги агентлик учун камида 10 фоиз ходимлар ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинади. Ижтимоий ҳимояга ажратиладиган барча маблағлар агентлик ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида жамғарма орқали манзилли йўналтирилади ва унинг харажатлари очиқ-ошкора бўлади. Агентлик жамоатчилик билан яқин мулоқот ўрнатиб, улар билан бамаслаҳат иш юритади”, – деганди давлат раҳбари.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ