Сиёсат
Ўзбекистон Экологик партиясининг 30 май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари IV Съездида Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастури тасдиқланди.
11 май куни бўлиб ўтган пленумда партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаевни Ўзбекистон президенти лавозимига номзод этиб кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинганди.
Номзоднинг Сайловолди дастурида Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Пестицидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган “Яшил Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, “Яшил виза” дастурини жорий этиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг “яшил иқтисодиётга ўтиш индекси”ни ишлаб чиқиш, юк ташишни йирик машиналардан темирйўлларга ўзгартиришга қаратилган чоралар шулар жумласидан.
Ижтимоий соҳада давлат стоматологик клиникаларини ривожлантириш, шаҳарлар бош режаларини тузишда камида 30 фоизли яшил майдонлар яратиш талабини мустаҳкамлаш, шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назоратини кучайтириш, норматив ҳужжатларни қабул қилишда атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш, бир марталик ишлатиладиган пластик ва полиетилен таркибли идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни тақиқлаш, 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателли енгил автомобиллар сотишни ҳамда четдан олиб киришни тақиқлаш каби ташаббусларни илгари сурмоқда.
Бундан ташқари, барча тизимдаги давлат идоралари фаолиятида, тендерларда, давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни кенгайтириш чораларини кучайтириш, маъмурий органлар томонидан жарима қўллашни қисқартириб, судларга кенгроқ ваколат бериш, йўл ҳаракати хавфсизлигини фақат қонун асосида тартибга солишни йўлга қўйиш ҳам таклиф этилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ