Сиёсат
Балоғат пайти ҳеч қандай шамоллаш ёки томоқ оғриғи бўлмаса-да кўпчилик ўғил-қизларда овоз дағаллашиши кузатилади. Хўш, бундай ўзгаришнинг сабаби нима?
Ушбу саволга Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова жавоб берди.
— Ўсмирлик – инсоннинг жисмоний ва ижтимоий ривожланишида муҳим палла ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Бу даврда организмда турли гормонал ўзгаришлар содир бўлади.
‼️Гормонлар ўғил-қизларнинг нормал ўсиши ва тананинг ривожланишида муҳим ўрин тутиб, бу – эндокрин тизимнинг меъёрда ишлашини талаб этади.
Бироқ ўсмирликда гормонларнинг секретор мароми бузилиб, улар кўпайиши мумкин. Ушбу ҳолат баъзида овоз дағаллашишига сабаб бўлади. Аммо бу вақтинчалик ҳолат.
Борди-ю овоз йўғонлашиши қалқонсимон без касалликлари овоз пайчаларининг зарарланиши билан боғлиқ бўлса, тиббий текширувдан ўтиш талаб этилади.
Бунинг учун эндокринолог-шифокор маслаҳати зарур. Ушбу мутахассис қалқонсимон безнинг УТТ текшируви билан бирга, гормонлар таҳлили (ТТГ эркин Т4)дан сўнг беморга керакли даво муолажаларини тайинлайди.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Маданият
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ