Сиёсат
Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.
Дастурга кўра, Алишер Султанов «Ўзбекистон ёнилғи-энергетика комплексини динамик геосиёсий ва геоиқтисодий воқеликлар шароитида стратегик режалаштириш» панель сессиясида иштирок этади.
У 2019 йилнинг февралидан 2022 йилнинг апрелигача энергетика вазири лавозимида ишлаган. Расмий хабарда унинг соғлиғи сабабли бошқа ишга ўтгани муносабати билан бу лавозимни тарк этгани айтилган.
Алишер Султонов (1967 йилда туғилган) А.Ф.Можайский номидаги ҳарбий-муҳандислик институтини тамомлаган (1989). 1996 йилда нефть ва газ саноатида иш бошлаган.
2002−2013 йилларда «Шўртан газ-кимё мажмуаси» унитар шўба корхонасига раҳбарлик қилган. 2013−2015 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Прогнозлаштириш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, 2015−2018 йилларда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган.
2017−2019 йилларда бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида ишлаган.
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ