Биз учун Ўзбекистондан яқинроқ дўст йўқ – Илҳом Алиев

Сақлаш
16:42 / 17.05.2023 1081 0

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Сенат раиси Танзила Норбоева 15 май кунги учрашувда Озарбойжон учун Ўзбекистондан яқинроқ дўст йўқлиги ҳақида гапирди.

 

“Ўтган йилнинг ўзида мен Ўзбекистонга 3 марта ташриф буюрдим. Бу биз учун мамлакатингиздан яқинроқ дўст йўқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, — деди Илҳом Алиев.

 

 

Учрашувда Алиев Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Озарбайжоннинг буюк фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Озарбайжон Миллий Мажлисининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этаётгани, ушбу мамлакатнинг умуммиллий лидери хотирасига кўрсатилган юксак ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.

 

Олий Мажлис Сенати раиси самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан кейинги йилларда Ўзбекистон—Озарбайжон муносабатлари сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилгани, икки томонлама алоқаларнинг ижобий динамикаси деярли барча йўналиш ва даражаларда кузатилаётгани, муҳими, икки қардош мамлакат халқаро ва минтақавий ташкилотлар майдонларида бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётганлигига алоҳида тўхталди.

 

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қардошлик алоқалари истиқболли давом этиши муҳимлиги қайд этилиб, икки давлат ёшларини бирлаштиришга хизмат қиладиган махсус форум ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//