"Адолат" партияси президентликка Робахон Маҳмудова номзодини илгари сурмоқда

Сақлаш
21:22 / 12.05.2023 1788 0

9 июлга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун учинчи номзод номи маълум бўлди. «Янги Ўзбекистон» газетасининг Telegram каналида маълум қилинишича, «Адолат» социал-демократик партияси номзод кўрсатиш бўйича бўлажак қурултойда кўриб чиқиш учун Робахон Анваровна Маҳмудова номзодини маъқуллади.

 

Робахон Маҳмудова 2020 йил июль ойидан буён Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

У 1958 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, бунгача Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди раиси, Ўзбекистон президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида ишлаган. У Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//