Сиёсат
Ўзбекистон – дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Халқимизнинг референдум орқали билдирган хоҳиш-иродаси, қатъий танлови ҳам шу! Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашувда айтиб ўтди.
Қайд этилишича, учрашувда буёғига ҳам миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланиши; барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши; мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилиши таъкидланган.
Қайд этилганидек жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди.
“Мен Президент сифатида иш бошлаган биринчи кунданоқ “биз халқимизга хизмат қилгани келганмиз”, “биз халқни рози қилишимиз керак” деган гапларни доим такрорлайман.
Ислоҳотларни бошлаган пайтда ўзимиз тасаввур ҳам қилмаган жуда кўп муаммо ва синовларга дуч келдик. Уларга эл-юртимиз билан биргаликда ечим топиб, ҳар бир масалани жойида ҳал қилиб боряпмиз.
Чунки янгиланган Конституциямизнинг маъно-мазмуни, бош мақсади ҳам халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиб беришдан иборатдир.
Бу мақсад йўлида қанчалик оғир бўлмасин, зарур маблағларни, керак бўлса, ортиқчаси билан топиб, барча имкониятларни ишга солаяпмиз.
Халқимизнинг ўзи – энг адолатли ҳакам. Мен аминман, бугун юртимиздаги ҳар бир инсон “ҳаётимда ижобий ўзгариш бўлмоқда”, деб айта олади”, – дейди Президент.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ