Сиёсат
Давлат раҳбари Конституцияда илк бор Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилганига алоҳида эътибор қаратди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг асосий қонунида инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар 3 баробар кўпайтирилган.
“Бу – авваламбор барча соҳада қонун устуворлиги таъминланади, дегани. Бундан буён, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлади. Энг муҳими, “Қонун – муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!”, деган қараш жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш учун судларнинг одил ва мустақил иш юритишини, албатта, амалда таъминлашимиз зарур”, – деди Президент.
Конституцияда ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланган; эркинликни чеклашга фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамланган; айбланувчига ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи биринчи марта алоҳида белгилаб қўйилган; адвокатлар мақоми оширилиб, улар терговчи ва прокурор билан тенг ваколатга эга бўлган.
Шавкат Мирзиёев асосий қонунга киритилган бу илғор янгиликларни амалда жорий этиш осон бўлмаслиги, кўп жамиятлар бундай ўзгаришларни фақат орзу қилишини айтиб ўтди:
“Бунинг учун суд-ҳуқуқ идораларининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарур. Энг муҳими, терговчи, прокурор, судья, адвокатларнинг билим ва малакаси, маънавий дунёсини юксалтириш билан бирга аҳолининг ҳам ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳаммамизнинг дунёқарашимизни ўзгартириш талаб этилади. Қандай оғир бўлмасин, бу ишларни амалга оширишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда”.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ