Сиёсат
Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда 5 май куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов маълум қилган.
“Франция президенти Макроннинг бу йил Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи амалий аҳамиятга эга бўлиши учун икки мамлакат ҳукуматларининг саъй-ҳаракатлари талаб этилади”, — деган вазир савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Франция ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 2018 йил октябрь ва 2022 йил ноябрь ойларида икки кунлик ташриф билан Парижда бўлган эди. Ўтган йилги ташрифда Мирзиёев Франциялик ҳамкасбини ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга боришга таклиф қилганди.
Шунингдек, Ўзбекистонга Венгрия президенти Каталин Новак, Япония бош вазири Фумио Кишида, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Сингапур бош вазири Ли Сян Лун ва Сингапур президенти Ҳалима Ёқубнинг ташрифлари режада борлиги айтилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ