Тошкентдаги 14 та автобус йўналишида «кунлик план» бекор қилинди

Сақлаш
17:39 / 05.05.2023 1649 0

Тошкентда 5 май кунидан бошлаб, 5-, 11-, 18-, 19-, 37-, 44-, 67-, 77-, 83-, 136-, 139-, 142-, 72- ва 81-сонли пойтахт бўйлаб ҳаракатланувчи автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

 

Бу Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [ПҚ-59-сон] қарорига асосан амалга оширилган.

 

Брутто-шартномалар — йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар бюджетининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти йўловчи ташувчига йўналишлар бўйича тўловларни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, сифат назорати остида ўтказиб беради.

 

Бошқарма хабарига кўра, энди юқорида қайд этилган автобус йўналишларининг қуйидаги 9 таси ҳаракат жадвали вақтига ўзгаришлар киритилади. Яъни баъзи йўналишлар ярим тунгача ҳаракатланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//