Бахтиёр Саидов Гоада Ҳиндистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари билан музокара ўтказди

Сақлаш
17:09 / 05.05.2023 1637 0

Ҳиндистоннинг Гоа штатида бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жаишанкар билан учрашди.

 

«Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жаишанкар Жаноби Олийлари билан учрашиб, изчил тараққий этаётган Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларини сарҳисоб қилдик», — деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

 

Таъкидланишича, иқтисодий ва маданий соҳаларни мустаҳкамлаш, фаол ҳудудлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда истиқболдаги алоқаларни ривожлантиришнинг қатор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.

 

Саидов, шунингдек, Покистон Ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан ҳам музокаралар ўтказган. Учрашувда барча соҳаларда Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигининг улкан ва айни пайтда тўлиқ кашф этилмаган салоҳиятидан кенг фойдаланиш бўйича суҳбатлашилган.

 

 

Маълумот учун, Ўзбекистон ТИВ раҳбари 4-5 май кунлари бўлиб ўтаётган Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ҳиндистонга ташриф буюрган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//