Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди.
Берлинда давлатимиз раҳбари ГФР Канцлери Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказди.
Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Германия Президентлари биргаликда Жеймс Симон галереясига ташриф буюриб, “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани очдилар.
Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, “Берлин-Бранденбург” аэропортида олий мартабали меҳмонни Германиянинг расмий шахслари кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ