Сиёсат
Якшанба куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 772-сайлов участкасида референдум ўтказиш бўйича участка комиссияси аъзоси бўлган аёл кетма-кет олти бюллетенни тўлдириб, «Ҳа» катагига белги қўйгани акс этган видео тарқалди.
«Мазкур хабар юзасидан зудлик билан Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳолатни жойига чиқиб ўрганишди», — дейилади МСК хабарида.
Аниқланишича, маҳалла фаоли ва референдум участка комиссияси аъзоси фуқаро Т. Н. ўзбошимчалик билан бюллетенлардан 16 донасини олиб, оила аъзолари номидан референдум қонунчилигини бузган ҳолда уларга белгилар қўйган.
«Ушбу ҳолат жойида комиссия раиси томонидан аниқланиб, мазкур бюллетенлар бекор қилиниши таъминланган ва умумий ҳисобдан чиқарилиб, бузиб қўйилган бюллетенларга қўшилган», — дея маълум қилди МСК.
Ҳолат юзасидан Марказий сайлов комиссияси назоратида 14-Тошкент шаҳар референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилмоқда.
МСК референдум жараёнларини қонунийлик принциплари асосида ўтказилишига бефарқ бўлмаганликлари учун жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77323
Жамият
56473
Жамият
55666
Жамият
50726
Жамият
//
Изоҳ йўқ