Сардобада ҳожатхонадан телефонини олиб чиқмоқчи бўлган уч киши вафот этди

Сақлаш
14:37 / 28.04.2023 1381 0

Ижтимоий тармоқларда Сардоба туманида 3 кишининг мурдаси топилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

 

Жорий йилнинг 27 апрель куни Сардоба тумани, «Файзлиобод» маҳалласида яшовчи, фуқаролар М.А., А.А. ҳамда А.К.лар яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушиб, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлиги аниқланган, дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокурори С.Иматов раҳбарлигида туман прокурори А.Уралов, туман ИИБ бошлиғи А.Мўминов, туман прокуратураси терговчиси Ш.Норбўтаев ва туман ИИБнинг тезкор ходимлари томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//