Сиёсат
Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Жадал мулоқотлар давом эттирилмоқда, муҳим иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Яқинда Ўш шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги театрнинг янгиланган биноси тантанали очилди, Қўқон шаҳрида эса спортчиларнинг спартакиадаси муваффақиятли ўтказилди. Ҳудудлар форуми ва Авлодлар учрашувини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Давлат раҳбари автомобилсозлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, пойтахтларда савдо уйларини очиш бўйича кооперация лойиҳаларини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ