Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади

Сақлаш
19:27 / 27.04.2023 985 0

Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

 

«Мен хорижий компаниялар ва тадбиркорлар билан кўпроқ мулоқот қилишга интиламан. Сизларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларингиз менга куч-ғайрат беради, янги ислоҳотларга ундайди. Шу боис, янги-янги инвесторлар билан тез-тез учрашувлар ўтказишга, сизларнинг юртимиздаги ютуқларингизни шахсан кафолатлашга тайёрман», — деди Президент.

 

Қайд этилишича, инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали кафолатли ҳимоя қилиш борасида катта қадамлар қўйилмоқда.

 

Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

 

Қонунларда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.

 

«Жорий йилда ҳам тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларимиз давом эттирилади. Жумладан, халқаро экспертлар кўмагида тарихимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади», — деди давлат раҳбари.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//