Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлай туриб, Ўзбекистонда ташқи савдони эркинлаштириш бўйича муҳим қадамлар қўйилганини таъкидлади. Бу ҳақида президент матбуот котиби хабар берди.
Жумладан, инвесторлар учун зарур бўлган 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди.
Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилди.
Ташқи савдо ва рақобат муҳитини янги босқичга олиб чиқиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишларни жадаллаштирди.
“Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ислоҳотларимиз мазмунига тўла мос ва биз ушбу нуфузли ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз”, - деди Президент.
Ҳозир аъзо мамлакатлар билан музокаралар олиб бориш ҳамда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари билан уйғунлаштириш қизғин босқичда.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77454
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ