Сиёсат
Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг яқин дўстлари ва ишончли ҳамкорлари бўлган хорижий ҳукуматлар ва халқаро молия институтлари вакиллари ҳамда нуфузли компаниялар раҳбарлари билан ушбу форум доирасидаги учрашувлар яхши анъанага айланиб бораётганини қайд этди.
«Сизларнинг меҳмондўст диёримизга ташрифингизни юртимизга ҳурмат ва ислоҳотларимизга ишонч, деб қабул қиламиз», - деди Президент.
Халқаро майдонда ҳозирги вақтда давом этаётган мураккаб ва таҳликали жараёнлар, башорат қилиб бўлмайдиган ўзгаришлар дунё иқтисодиётини жиддий синовдан ўтказаётгани қайд этилди.
Бундай зиддиятли шароитда бугунги учрашув икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, янги бизнес имкониятларини кашф этишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, Халқаро конгрессдаги ялпи мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг минтақадаги иқтисодиёти энг юқори диверсификация қилинган мамлакат сифатидаги мақоми янада мустаҳкамланганини қайд этди.
Бир йилнинг ўзида 100 мингга яқин янги корхоналар ташкил қилинди, киритилган хорижий сармояларнинг йиллик ҳажми 10 миллиард долларга етди ёки ислоҳотлар бошланган 2017 йилга нисбатан 3 баробар ошди, 1 миллионга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилди. Ислоҳотлар бошланган даврда бу кўрсаткич 30 фоиздан юқори эди.
«Албатта, бу ютуқларда сиз, ҳурматли ҳамкорларимизнинг ўрни беқиёс. Охирги йилларда сизларнинг кўмагингиз билан мамлакатимизда минглаб замонавий корхоналар ташкил қилинди, йирик лойиҳалар амалга оширилди, юз минглаб юқори даромадли янги иш ўринлари яратилди», - деди Президент.
Давлат раҳбари ана шундай ютуқларга муносиб ҳисса қўшаётган барча хорижий ва маҳаллий инвесторларга, ҳамкор давлатлар ҳукуматларига, халқаро молия институтларига чуқур миннатдорлик ҳамда юксак ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ