Рамазон ойи 29 кун бўлиши мумкинми? Фатво маркази директори ўринбосари жавоб берди

Сақлаш
16:44 / 19.04.2023 1105 0

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво маркази директори ўринбосари, Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Ғуломиддин Холбоев Рамазон ойи неча кун бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

 

Унинг сўзларига кўра, Рамазон ойи 29 кун бўлиши ҳам мумкин, бунинг сабаби Ойга боғлиқ.

 

«Бу йилги Рамазон 29 кун бўлиши ҳақида жуда-жуда кўп саволлар келяпти. Бу йилги Рамазоннинг 29 ёки 30 кун бўлиши борасида муфтий ҳазрат бошчилигидаги ишчи гуруҳ, уламолар қаттиқ изланяпти, бу масалани ўрганяпти. Тез кунларда бизга бу борадаги охирги хулосаларини эълон қиладилар. Рамазон 29 кун бўлиши мумкинми, деган саволга тўхталадиган бўлсак, Рамазон 29 кун бўлиши мумкин. Чунки шу пайтгача бир неча марта мана шундай 29 кун қилиб мусулмонлар рўза тутганлар. Бунинг сабаби Ойга боғлиқ. Масалан, бизу сиз биладиган шамсий ойлар неча кун бўлиши аниқ. Лекин ибодат ҳисоб-китоб қилинадиган ой қамарий ойлар билан ҳисоб-китоб қилинади. Бундай ойлар ё 29 кун ё 30 кун бўлади. Ойнинг чиқишига қараб фарқ қилади», — дейди Ғуломиддин домла Холбоев.

 

Шунингдек, Рамазон ҳайитининг илк куни борасида муфтий бошчилигидаги ишчи гуруҳ, уламолар изланаётгани, тез орада бу бўйича маълумот тақдим этилиши қўшимча қилинган. Аввалроқ мазкур ишчи гуруҳ вакиллари мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳамда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//