Жамият
Twitter ижтимоий тармоғининг ўзбек сегментида ўзига хос челленж бошланди.
Унда тармоқ фойдаланувчилари маълум бир китобни бирор манзилда кўздан панароқ жойда қолдиради ва буни суратга олиб, ўз саҳифасида эълон қилади. Ўз навбатида, манзилга бориб, китобни қўлга киритган одам ҳам бу ҳақда «твит» қолдиради.
Қайд этиш керак, челленж қатнашчиларининг аксарияти китобларни қолдириш учун метро бекатларидаги банкоматлар ва унинг ён-атрофини афзал билмоқда.
Шу билан бирга фойдаланувчилар орасида китоб қолдириб кетаётганларни эҳтиёт бўлишга чақираётганлар ҳам топилмоқда.
«Китоб олди-бердисига ҳеч қандай адоватим йўқ. «Закладчик»лар синтетик воситаларни шунақа ерга қўйиб кетишади, бошқаси келиб олиб кетади. Китоб баҳонасида улар ҳам шундай иш қилишаётгандир. Китоблар учун махсус «буткалар» қилинса, ажойиб ечим бўларди», – деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Ушбу фикрга қарши чиқиб, ёшларнинг ташаббусини «ўлдирмаслик»ка чақираётганлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, «BookClubUz» лойиҳаси асосчиси шундай деб ёзади: «Яхши, самимий ғоя билан чиққан ёшларни қўрқитиб, ташаббусни «ўлдириш» керакми ёки оддий китоб тарқатишни муаммога айлантириши мумкин бўлган илдизга юзланиш керакми?»
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ