Шавкат Мирзиёев Туркия президенти совға қилган электромобилни ҳайдаб кўрди

Сақлаш
22:02 / 13.04.2023 1031 0

Шавкат Мирзиёев 12 апрел куни Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг топшириғига биноан Ўзбекистонга келган делегация ташрифининг мақсади — Togg бренди остида ишлаб чиқарилган биринчи миллий электромобилни намойиш этиш ва топшириш.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Давлат раҳбари икки томонлама ҳамкорликда бугунги жадал суръатни, барча даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Бунга мисол тариқасида товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани, устувор тармоқларда бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари биргаликда амалга оширилаётгани, мамлакатлар ўртасида мунтазам авиақатновлар кўпайгани таъкидланди.

 

Туркиянинг етакчи компанияларини қўшма, шу жумладан, автомобил саноатидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш орқали саноат кооперациясини ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//