Сиёсат
ФИФА сайти март ойида ўтказилган расмий ва ўртоқлик ўйинларидан кейин миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси унда 3 поғонага юқорилаб, 74-ўринга кўтарилди. Сречко Катанец бошчилигидаги жамоа бунга қадар 77-ўринда бораётганди.
Терма жамоа ортда қолган ойдаги Боливия (1:0) ва Венесуэлага (1:1) қарши ўртоқлик ўйинларидан кейин рейтингда кўтарилишга эришди.
Умумий рейтингни Аргентина миллий жамоаси бошқармоқда. Франция 2-ўринга кўтарилган бўлса, бундан олдинги пешқадам Бразилия 3-ўринга тушди. Кейинги ўринларни Бельгия (4), Англия (5), Нидерландия (6), Хорватия (7), Италия (8), Португалия (9) ва Испания (10) банд этган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ