Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Франция президентининг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва икки мамлакатнинг ҳар томонлама шериклигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва шахсий мактубини етказди.
.jpg)
Учрашувда фаол сиёсий мулоқотларни давом эттириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Франциянинг етакчи компания ва банклари билан «яшил» энергетика, қазиб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, сув таъминоти тизимини, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби йўналишларда биргаликдаги йирик лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Таъкидланишича, Париж шаҳридаги Лувр музейи ва Араб дунёси институтидаги маданий тадбир ва кўргазмалар муваффақиятли ўтгани юксак баҳоланди. Ўзбекистон мактабларида француз тилини ўрганишни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Маданият
77326
Жамият
56476
Жамият
55669
Жамият
50728
Жамият
//
Изоҳ йўқ