Сиёсат
Fulvio Martushello бошчилигидаги Европарламентнинг беш депутатидан иборат Марказий Осиё билан алоқалар бўйича делегация 2023 йил 3 ва 5 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Евроиттифоқ сайтида бу ташриф Россиянинг Украинага қарши уруши, Ўзбекистонда бўлажак Конституциявий референдум ҳамда Кенгайтирилган шериклик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг имзоланиши муносабати билан икки томонлама муносабатлар учун муҳим паллада бўлиб ўтаётгани келтирилган.
Делегация Ўзбекистон Олий Мажлиси билан биргаликда Тошкент шаҳрида «Европа Иттифоқи – Ўзбекистон» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 16-йиғилишини ўтказади, шунингдек, ҳукумат вакиллари билан учрашади.
Бундан ташқари, Европарламент делегацияси Қорақалпоғистондаги мавжуд вазиятни, жумладан 2022 йил июль воқеаларидан кейинги, шунингдек, Орол денгизнинг қуриши натижасида юзага келган экологик офат билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун Нукус ва Мўйноқ шаҳарларига боради.
Шунингдек, Европарламент делегацияси демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва ошкораликни таъминлашни қўллаб-қувватлаш бўйича мурожаат қилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ