Президент Қорақалпоғистонга ташрифини Кегейли туманидаги “Ақтуба текстиль” корхонасидан бошлади

Сақлаш
14:03 / 30.03.2023 727 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Кегейли туманидаги “Ақтуба текстиль” корхонасидан бошлади. Бу ҳақда Президент расмий сайтида хабар берилди.

 

“Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди. Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш бўйича қилинаётган ишлар, ҳудудлараро ҳамкорлик натижалари бу ерда ҳам сезилмоқда. Хусусан, андижонлик тадбиркорлар билан биргаликда учта лойиҳа ишга туширилди.

 

Улардан бири – “Ақтуба текстиль” йилига 3 миллион донадан зиёд трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун Германия, Япония ва Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. 500 та иш ўрни яратилган. Йилига 6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган”, – дейилади хабарда.

 

Давлат раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, ишчи аёллар билан суҳбатлашди. Чекка ҳудудларда бундай янги корхоналар очилаётгани, хотин-қизлар иш билан таъминланаётганининг аҳамиятини таъкидлаб, буни давом эттириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси