Сиёсат
Куни кеча Адлия вазирлиги жамоатчилик олдида ҳисобот берди. Унда вазир Акбар Тошқулов вазирлик фаолияти бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар, норма ижодкорлиги соҳасидаги муаммолар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек вазирлик мутасаддилари ОАВ вакилларига департамент ва бошқармалар фаолияти ҳақида тушунтириш берди. Хусусан иқтисодий қонунчилик бошқармасида қонун ва қарорлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Ушбу жараёнда бюрократик тўсиқлар, ортиқча харажат ва ўз самарасини бермайдиган нормалар чиқариб ташланади. Oyina.uz мухбири Шаҳноза Тўрамуродованинг эътиборини тадбир давомида эълон қилинган ТОП 3 та лойиҳа тортди. Уларнинг 2 тасининг чиқариб ташланиши натижасида 1.3 триллиард сўмдан ортиқ харажатнинг олди олинган.
1 литр газ учун 15 сўм, 1 куб.м газ учун 100 сўм устама
«ТОП 3» рейтингида «Ўзбекистон Республикасида «яшил» технологияларни жорий қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эгаллаб турибди. Адлия вазирлиги ушбу лойиҳадан:
Транспорт воситаларини ДЙҲХХдан рўйхатдан ўтказишда ички ёнув двигателли янги автотранспорт воситалари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида тўлов ундириши;
Ички ёнув двигателининг ҳажми 2 литр ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситасига эгалик қилишда автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтказиш учун БҲМнинг 2 баробари миқдоридаги тўлов ундирилиши;
Чакана савдо тармоғидаги автомобиль бензини, дизель ёқилғиси сотишда ҳар бир литр учун 15 сўм ҳамда суюлтирилган газ ва сиқилган газнинг чакана савдо шохобчаларида ҳар бир куб.м учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳақ ундирилишига оид талабларни чиқариб ташлаган.
Машина сотган шахсга даромад солиғи
Рейтингда иккинчи ўринда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қайд этилган. Мазкур лойиҳадан хусусий мулк асосида тегишли бўлган автотранспортларни сотишдан олинадиган даромадлар бўйича даромад солиғи ундирилишига оид норма ташланган. Натижада 776 млрд сўм харажатнинг олди олинган.
Электротехника учун утилизация йиғими
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси рейтингда 3-ўринни эгаллаб турибди. Ундан ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган электротехника ва электромаиший маҳсулотлар учун утилизация йиғимини жорий этишни назарда тутувчи норма чиқарилган. Натижада 535 млрд сўм харажат қисқарган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ