Сиёсат
2023 йил 27 март куни Будапешт шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто, иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над, шунингдек, кенг жамоатчилик, сиёсий, ишбилармон доиралар вакиллари, маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этди.
Саидов ўз нутқида мамлакат очиқ, прагматик, тинчликсевар ташқи сиёсат юритаётгани, барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани, хусусан, Венгрия билан ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Петер Сийярто Ўзбекистон элчихонасининг очилиши икки тинчликсевар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда кузатилаётган ижобий ўсиш суръатининг ёрқин тасдиғи эканини, элчихона фаолияти ўзаро ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатларни ҳар жиҳатдан бойитишга хизмат қилишини таъкидлади.
Элчихона биноси Будапешт шаҳрининг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, у кўҳна ва замонавий архитектура талабларини мужассам этган.
Бунгача Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси бир вақтнинг ўзида Венгрияда ҳам элчи бўлган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ