Сиёсат
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Анвар Орипов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Тайинловга қадар у 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди. Маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи.
Шунингдек, Фарҳоджон Исмоилов қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис, ҳуқуқшунос.
Президент, шунингдек, вилоятнинг 13 туманига бир кунда янги ҳокимлар тайинлангани бўйича фикр билдирган.
«Энг асосийси, одамларимиз ва тадбиркорларда келажакка ишонч пайдо бўлди. Энди кўнглимдаги битта гапни айтсам. Агар яна бир-икки йил биргаликда қаттиқ ишласак, Сурхондарёда жуда катта ривожланиш, ўсиш бўлади. Шу боис 13 та туман ҳокими лавозимига республика идораларида ишлаган, малакали кадрларни қўйдик», — деди давлат раҳбари.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ